Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Яқинлар учун чинакам туҳфа: муқаддас шаҳарларга исломий саёҳат
Ота-онангиз учун бир умр ёдда қолувчи совға ҳадя этишни истайсизми? Дунёнинг муборак масканларини ўз кўзингиз билан кўришни ният қилганмисиз? У ҳолда Alfa Tour сайёҳлик компанияси томонидан тақдим этилаётган махсус исломий турни ўтказиб юборманг.
Саёҳат манзиллари: Мадина (3 кун) ва Макка (7 кун).
Исломий тур давомида сайёҳларга 3 турдаги махсус тарифлар таклиф этилади:
1. Комфорт тарифи - 9 500 000 сўм
Мадина шаҳридаги 4 юлдузли меҳмонхонада 3 кун (нонуштаси билан) ва Маккадаги 5 юлдузли меҳмонхонада 7 кун (нонуштаси билан) қолиш имконияти мавжуд.
2. Люкс тарифи - 11 100 000 сўм
Янада шинамроқ ва юқори даражадаги хизматларни истайдиган сайёҳлар мазкур тарифдан фойдаланишлари мумкин. Ушбу тариф билан Мадина шаҳридаги 5 юлдузли меҳмонхонада 3 кун (нонуштаси билан) ва Маккадаги 5 юлдузли меҳмонхонада 7 кун (нонуштаси билан) люкс хоналарда тунаб қолинади.
3. Делюкс тарифи - 13 500 000 сўм
Делюкс тарифи Мадина шаҳридаги меҳмонхонада 3 кун (Ҳарамга қараган хона) ҳамда Макка шаҳридаги меҳмонхонада 7 кун (Каъба томонга қараган хона) яшаш имконини беради. Ҳар икки меҳмонхона 5 юлдузли бўлиб, тонгги нонушта ҳам берилади.
Барча тарифларда авиачипта нархи ҳисобга олинмаган ва алоҳида 3 800 000 сўмга сотиб олинади.
Alfa Tour компанияси ҳар бир сайёҳнинг хавфсиз ва қулай ҳолда саёҳат қилишини таъминлайди. Тур иштирокчилари аэропортда кутиб олинади ва кузатилади.
Шунингдек, саёҳат давомида муқаддас Макка ва Мадина шаҳарларида Умра амалларини бажариш бўйича сабоқ берувчи йўлбошловчи хизматлари ҳам тақдим этилади.
Махсус экскурсиялар давомида Mадинадаги мусулмонларнинг энг муборак қадамжоларидан бўлмиш Хандақ, Қубо, Ан-набави, Қиблатайн ва Уҳуд масжидларига ташриф буюрилади.
Бундан ташқари, Маккадаги Нур, Савр ва Арофат тоғлари ҳам зиёрат қилинади.
Гўзал ва бетакрор мусулмонлар оламига саёҳат қилиб, унутилмас, хайрли лаҳзаларнинг гувоҳига айланинг!
Мурожаат учун телефон: +998 71 242 00 00
Реклама ҳуқуқи асосида
Мавзуга оид
09:39 / 05.03.2026
Мадина ва Жиддадан 21 рейс: 4 948 нафар йўловчи олиб келинди
19:20 / 12.01.2026
Маккада қирғизистонлик зиёратчилар учун бепул меҳмонхона қурилиши бошланди
21:48 / 14.09.2025
Макка шаҳридаги депортация марказида сақланаётган ўзбекистонликлар қисқа муддатларда ватанга қайтарилади
18:09 / 15.08.2025