Жамият | 13:10 / 14.09.2018
7427
1 дақиқада ўқилади

“Ласетти” юкхонасидан 9 млн сўмни ўғирлаган шахс қўлга олинди

Иллюстратив фото

Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида жиноят юз берди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар қилмоқда.

Маълум бўлишича, шу йил 9 сентябрь куни номаълум шахс Чўпон ота кўчасида қаровсиз қолдирилган Тошкент вилояти Зангиота туманида яшовчи Х.М. бошқарувидаги “Ласетти” русумли автомашинаси юкхонасидан 9 млн сўм пулини ўғирлаб кетган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Кўрилган чоралар натижасида ушбу жиноятни Учтепа туманида яшовчи М.А. содир этганлиги аниқланиб ушланган. Тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид