Спорт | 10:00 / 15.09.2018
11979
2 дақиқада ўқилади

«Дэвис кубоги». Истоминда мағлубият, Жўрабек Каримов ғалаба қозонди

14 сентябрь куни теннис бўйича «Дэвис Кубоги» мусобақасида плей-офф баҳслари бошланди.

Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари жаҳон лигасига чиқиш учун британиялик теннисчиларга қарши кортга чиқишмоқда.

Биринчи кунги баҳслардан сўнг дуранг натижа қайд этилмоқда.

Биринчи бўлиб Ўзбекистоннинг биринчи ракеткаси Денис Истомин британияликларнинг учинчи ракеткаси Даниэль Эвансга қарши кортга чиқди. 4 соату 14 дақиқа давом этган учрашувда Ўзбекистон вакили ATP рейтингида 222-ўринда турган рақибидан 5 сетда – 7/6, 4/6, 0/6, 6/4, 7/5 ҳисоблари билан мағлубиятга учради.

Ўзбекистон жамоасининг иккинчи рақамли теннисчиси, жаҳон рейтингида 434-ўринда турган 20 ёшли Жўрабек Каримов эса Буюк Британия жамоасининг биринчи рақамли ракеткаси, 23 ёшли Кэмерон Норрига қарши баҳс юритди. Қарийб 4 соат давом этган баҳсда Ўзбекистон вакили 6/0, 7/5, 6/7, 2/6, 2/6 ҳисобларида ғалаба қозонди.

Бугун, 15 сентябрь куни Ўзбекистон ва Буюк Британия жамоалари ўртасидаги учинчи учрашув бўлиб ўтади. Унда Денис Истомин ва Санжар Файзиев жуфтлиги Жейми Маррей ва Доминик Инглот дуэтига қарши кортга чиқади.

16 сентябрь куни  қарама-қаршилик доирасида яна икки баҳс ўтказилади. Охирги куни Ўзбекистон шарафини Ҳумоюн Султонов (536) ва Фаррух Дўстов (1086) ҳимоя қилади.

Мавзуга оид