10:00 / 15.09.2018
15730
Реклама

Инновациялар: Орзудаги автотураргоҳ

Фото: Tashkent City

Анави ерда автомобиллар учун марказий кириш жойи бўлади,- дейди лойиҳанинг бош архитектори тахминан 10 метр юқоридаги баландликни кўрсатиб.

Шундай баландликда автомобилнинг кириш жойи бўлиши мумкинми?

Бу унчалик баланд эмас, тахминан шундай баландликда биринчи қаватимиз жойлашган бўлади. Ҳозир биз келажакда автомобиллар тўхташ жойида турибмиз..

№7-рақамли лот

Фото: Tashkent City

7-рақамли лотда лойиҳага мувофиқ 2019 йилнинг охирида битказиш мўлжаллаштирилган Европа стандартига хос бульвар бўлади. 11 та 6 қаватли биноларнинг пойдевори эса умумий бўлиб, унинг чуқурлиги 6,5 метр бўлади. Ҳар бир уй иншооти қўшни уй биносидан тахминан 25 метр узоқ масофада бўлади. Мана шу масофа оралиғида ер усти автомобиллар тўхташ ери жойлашади. Бинолар остидаги 62 минг м2 дан ортиқ майдондаги 1700 дан ортиқ автомобиллар учун ер ости турар жойининг қурилиши бошланди.

Фото: Tashkent City

Биноларнинг ер ости лойиҳалаштириш жараёнида асосий эътибор ёнғиннинг олдини олиш чора-тадбирларига қаратилади. Автомобиль тўхташ жойи ҳаво алмаштириш шахтаси, тутунни йўқотувчи спринклер мосламалар билан таъминланиб, улар туфайли ёнғин алангаси юқори босимли сув сепиб, қисқа муддатда ёнғинни ўчириш ва суюқликни тортиб оладиган махсус насосдан иборат.

Бундан ташқари автомобиллар турар жойи электромобилларни зарядлайдиган станциялар билан тўлдирилган бўлади, айни шу ерда фойдаланувчилар учун автомобиллар ювиш жойи, ғилдиракларни тўлдириш жойи каби қулай шарт-шароитлар яратилади.

№ 1-рақамли лот

Фото: Tashkent City

1-Лотда жойлашган 9 та уй жой бинолари қурилишининг якунланиши 2019 йилнинг декабрига мўлжалланган. 55 минг м2 майдонни эгаллаган автомобиль турар жойи барча турар жой бинолари учун ягонадир. Бу ерда бир вақтнинг ўзида 1400 машина жойлашиши мумкин. Уй ҳовлиси майдони - тез ёрдам, ёнғин машиналарининг ўтиши учун доимо очиқ бўлиши шарт.

Учта чиқиш ва кириш жойи қилиш режалаштирилмоқда. Бундан ташқари автомобиль турар жойи ёнғинни бартараф этишга мослаштирилиб, ёнғинга чидамлиликни таъминловчи қурилиш ҳисобланади.Булар ёнғин бартараф этилиши ҳамда олди олинишини таъминлаши шарт.

Фото: Tashkent City

Ер ости автомобиль турар жой томи 90 см. баландликдаги тупроқ билан қопланиб, унда ўсимлик ўстирилади. Шу тарзда Tashkent City ҳудудида яшил ҳудуд яратилади. Бу албатта лойиҳани мураккаблаштиради, шу билан бирга унинг ўзига хослигини ҳам таъминлайди.

Автомобиль турар жойларини лойиҳалаш турк ҳамда Европа тажрибасига таянилган ҳолда амалга оширилмоқда.

Шундай қилиб турар жой, савдо ва бизнес-иншоотлари ер остида ҳам барпо этилмоқда ва улар албатта халқаро стандартларга мос бўлиб янги имкониятларни ўзида намоён қилади.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top