Ўзбекистон | 17:50 / 15.09.2018
27780
2 дақиқада ўқилади

Наманган вилояти давлат солиқ бошқармасига янги раҳбар тайинланди

Адҳамжон Зиёвиддинович Тиллаволдиев Наманган вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Давлат солиқ қўмитаси Жамоатчилик билан алоқалар ва ҳуқуқий ахборот бўлими «Kun.uz»га маълум қилди.

У бу лавозимда «в.б» сифатида ишлаб келаётган Абдували Абдуллаевич Тешабоев ўрнида иш бошлаган.

Маълумотларга кўра, Адҳамжон Тиллаволдиев 1965 йилда Фарғона вилоятининг Тошлоқ туманида туғилган. Маълумоти олий, 1986 йилда Марғилон план-иқтисод техникумини, 1992 йилда Андижон иқтисодиёт ва бошқарув институтини тамомлаган.

Солиқ тизимидаги меҳнат фаолиятини 1997 йилда Фарғона вилояти Тошлоқ тумани давлат солиқ инспекцияси бошлиғи лавозимидан бошлаб, 2002-2017 йиллар давомида Фарғона вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғининг биринчи ўринбосари, вилоят давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, Андижон вилояти давлат солиқ бошқармаси бошлиғи, хўжалик бирлашма раҳбари ва Фарғона вилояти ҳокимлигида раҳбар лавозимларида ишлаган.

2018 йилнинг январь ойидан сентябрига қадар Давлат солиқ қўмитасининг Жисмоний шахслар солиқ маъмуриятчилиги бош бошқармаси бошлиғи сифатида фаолият юритган.

Мавзуга оид

Эълонлар

Havas Holding Европа компаниялари билан стратегик ҳамкорликни кенгайтирмоқда

JETOUR X50 ва X70 Ўзбекистонда: интеллектуал саёҳатлар учун янги босқич

Тошкентдаги “Gumma-Xonim ” овқатланиш маркази буюртмалар учун cаll-марказни ишга туширди

Тошкент минерал суви: Афсона ва ҳақиқат

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти