Спорт | 10:00 / 16.09.2018
49321
2 дақиқада ўқилади

Головкин барча камарларидан маҳрум бўлди

15 сентябрь оқшомида Лас-Вегас шаҳридаги T-Mobile аренада профессионал бокс бўйича йилнинг муҳим жангларидан бири бўлиб ўтди.

Ўрта вазнда (-72,6 кг) WBA, WBC, WBA Super ва IBO йўналишларида жаҳон чемпиони, шу вақтга қадар ҳеч бир жангида мағлуб бўлмаган қозоғистонлик Геннадий Головкин The Ring версияси бўйича вазн тоифасидан қатъи назар дунёнинг энг кучли боксчиси ҳисобланган мексикалик Сауль Канело Альваресга қарши рингга кўтарилди.

12 раунд давом этган жангда Альварес биринчи рақам остида ҳаракат қилди ва якунда ҳакамларнинг очколарига кўра ғалаба қозонди. Икки ҳакам Алвареснинг 115-113 ҳисобидаги устунлигини қайд этди, учинчи ҳакамнинг баҳоси эса дуранг бўлди - 114-114.

Боксчиларнинг бир йил муқаддам ўтган жангида дуранг натижа қайд этилганди.

Шу тариқа, Головкин профессионал рингдаги фаолиятида илк мағлубиятидан кейин барча камарларини бой берди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Геннадий Головкин IBF йўналиши бўйича жаҳон чемпиони унвонидан маҳрум қилингани хабар берилганди

Мавзуга оид