11:30 / 16.09.2018
12362

Ўт ўчирувчилар Намангандаги уйдан 12 кишини қутқаришди

Фото: Ички ишлар вазирлиги

Наманган шаҳридаги 4 қаватли уйлардан бирида ёнғин келиб чиқди. Воқеа жойига етиб келган ўт ўчирувчилар 12 кишини ёнғиндан қутқариб олишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси ИИВ Жамоатчилик ва оммавий ахборот воситалари билан алоқалар бошқармаси хабар бермоқда.

Бошқарма маълумотига кўра, 13 сентябрь куни Наманган шаҳри 5-микрорайон ҳудудидаги «Янги тонг» маҳалласида жойлашган 19-уйнинг учинчи қаватида ёнғин келиб чиққан.

Ёнғин оқибатида уйнинг 20 кв м майдондаги ҳудуди зарарланган. Ўт ўчирувчилар қутқариб олган 12 кишининг бири ногирон, бири чақалоқ ва 9 нафари аёллар бўлган.

Top