Фан-техника | 18:56 / 17.09.2018
13312
2 дақиқада ўқилади

«Бутунжаҳон йил автомобили» номига даъвогар автомобиллар рўйхати эълон қилинди

Фото: Mecedes-Benz GLE

«Бутунжаҳон йил автомобили» танлови ташкилотчилари 2019 йил учун даъвогарлар рўйхатини эълон қилди. Рўйхатдан 61 модель жой олди: улар орасида Mecedes-Benz GLE ва Kia Ceed GT ҳамда ҳали расман тақдимоти ўтказилмаган Audi e-tron ҳам бор.

Танловнинг бош ғолиби ва яна бешта қўшимча йўналиш ғолиблари келгуси йилнинг баҳорида Нью-Йорк автосалонида маълум қилинади.

Ҳакамлар ҳайъати «Бутунжаҳон йил автомобили»дан ташқари, йилнинг «энг ҳашаматли», «энг яхши спорт», «энг яхши яшил» ва «энг яхши шаҳар» автомобили йўналишларида ҳам ғолибларни аниқлайди.  

Бу йил «Бутунжаҳон йил автомобили» танловида Volvo XC60 ғолиб бўлди. Audi A8 энг ҳашаматли автомобиль деб топилган бўлса, BMW M5 энг яхши спорт, Nissan Leaf энг яхши «яшил» ва Volkswagen Polo энг яхши шаҳар автомобили унвонини қўлга киритди.

Энг яхши дизайн учун мукофотга Range Rover Velar сазовор бўлди.

Мавзуга оид