Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Лондон мэри Brexit бўйича иккинчи референдум ўтказилишини қўллаб-қувватлади
Келишувсиз Brexit Буюк Британияда 2030 йилга қадар 500 минг иш ўрнининг йўқолишига олиб келиши мумкин, мамлакат “хавф остида”, деб айтди Лондон мэри Содиқ Хон ва Буюк Британиянинг Европа Иттифоқида аъзолиги қанчалик мақсадга мувофиқлиги бўйича иккинчи референдум ўтказишга чақирди. Бу ҳақда The Guardian нашри хабар берди.
“Қайғулиси, бош вазир Тереза Мэй Brexit бўйича Европа Иттифоқи билан битим тузиш у ёқда турсин, бу масала бўйича ўз партияси билан бир келишувга кела олмаган”, деб таъкидлаб ўтди Хон.
Унинг айтишича, “халқ якуний қарорни қабул қилишга ҳақли”. “Бу ҳар қандай келишув ёки бу келишув бўлмаган вазиятда Европа Иттифоқида қолиш имконияти бўйича умумхалқ референдуми ўтказилишини англатади”, деб ёзган Содиқ Хон.
Аввалроқ Британия вазирлар маҳкамаси Brexit бўйича янги референдум ўтказилмаслигини маълум қилган.
Brexit бўйича музокаралар 2018 йил ноябргача давом этиши, Буюк Британиянинг ЕИдан чиқиши эса 2019 йил 29 мартда бўлиб ўтиши керак. Сўнгра 2020 йил 31 декабргача давом этадиган ўтиш даври келади.
Мавзуга оид
08:50 / 08.06.2026
SIPRI: дунёда ядровий қуроллар сони яна ўсиши мумкин
08:44 / 08.06.2026
Европа етакчилари ва Зеленский тинчликнинг беш шартини эълон қилди
16:53 / 04.06.2026
Буюк Британияда 18 ёшли талаба ўлими туфайли намойиш ва тартибсизликлар рўй берди
08:44 / 02.06.2026