12:14 / 17.09.2018
17386

Миришкорлик пиллакорлар бир йилда уч марта ипак қурти парваришламоқда

Фото: Pinterest

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 11 августдаги “2017-2021 йилларда пиллачилик тармоғини комплекс ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисидаги” 616-сонли қарори ижросини таъминлаш мақсадида Қашқадарё вилояти Миришкор тумани пиллакорлари бир йилда уч марта пилла ипак қурти парваришламоқда.

2018 йилги баҳорги мавсумда Миришкор туманида 42 тонна пилла ҳосили етиштириш режалаштирилиб, амалда 45,3 тонна пилла ҳосили тайёрланиб, режа кўрсаткичи 107,7 фоизга уддаланди. Туманда 2018 йилнинг июнь-июль ойларида пиллакор звенолар томонидан иккинчи маротаба пилла ипак қурти парваришланмоқда.

Бугунги кунда тумандаги 90 нафар пиллакор звеночилар томонидан август – сентябрь ойларида учинчи маротаба 45 қути пилла ипак қурти жонлантирилиб парваришланмоқда. 2,3 тонна ҳосил олиш мақсадида миришкорлик пиллакорлик томонидан боқилаётган ҳар бир қути ипак қуртидан 52-54 кг кумуш тола етиштириш ниятида самарали меҳнат қилинмоқда.

Top