Нотариус фуқародан 17-шаклни талаб қилмайди

Фото: Depositphotos
Нотариатнинг фаол модели доирасида нотариуслар томонидан “ягона дарча” тамойили бўйича битимларни тасдиқлашда давлат органлари ва ташкилотлари билан ҳамкорлик қилишнинг маъмурий регламентларини тасдиқлаш тўғрисидаги ҳукумат қарори қабул қилинди.
“Ҳуқуқий ахборот” каналининг ёзишича, қарор билан турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олишнинг маъмурий регламенти тасдиқланди.
Унга мувофиқ, турар жойда доимий рўйхатга олинган шахслар ҳақида маълумот олишда давлат нотариал идоралари ва ички ишлар органларининг ўзаро ҳамкорлик қилиши тартиби белгиланди.
Мазкур тартибга кўра, турар жой мулкдори ёки унинг номидан ҳаракат қилишга ваколатли бўлган вакил турар жой олди-сотди шартномасини тасдиқлаш учун ДНИга кўчмас мулкка эгалик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжат билан биргаликда кадастр йиғмажилди, паспорт ёки шахсни тасдиқловчи бошқа ҳужжатларни тақдим этади.
Бунда нотариуслар маълумот олиш учун турар жой жойлашган ички ишлар органига курьерлик хизмати орқали ёзма шаклда ёки идоралараро электрон тизимлар орқали сўровнома билан мурожаат қилади.
Ички ишлар органлари, агар сўровнома курьерлик хизмати орқали юборилса – бир соат ичида ёзма ёки электрон шаклда, электрон тизим орқали юборилса – зудлик билан реал вақт режимида электрон шаклда жавоб бериши шарт.
Маълумотлар ички ишлар органлари томонидан бепул берилади.
Ушбу Регламент 2019 йил 1 январдан амалга киради.
Нотариуслар томонидан “ягона дарча” тамойили бўйича турар жой олди-сотди шартномасини нотариал тасдиқлашда турар жойда доимий пропискада бўлган шахслар ҳақидаги маълумотларни олиш схемаси қуйида келтирилган:
Тавсия этамиз
“Сиртқи таълим ёпилса, ҳеч нарса йўқотмаймиз” – мутахассислар билан суҳбат
Ўзбекистон | 15:26 / 19.05.2025
Трампни сийлаган араблар, музлатилган савдо уруши ва амалга ошмаган “дуэл” — Геосиёсий ҳафта таҳлили
Жаҳон | 16:04 / 17.05.2025
Таҳдид ва тарих ҳақида ваъз: Истанбул музокараларида нималар дейишди?
Жаҳон | 13:33 / 17.05.2025
Ҳайдовчилар учун қатор енгилликлар эълон қилинди
Ўзбекистон | 18:04 / 16.05.2025
Сўнгги янгиликлар
-
“Asialuxe Travel” билан Ҳургадага: денгиз, қуёш ва шарқона эртак
Ўзбекистон | 09:00 / 21.05.2025
-
Британияликлар Эверестни янги усулда забт этди
Жаҳон | 23:43 / 21.05.2025
-
Тошкентда Мексика ва Европа орқали АҚШга юборишни ваъда қилганлар ушланди
Жамият | 23:19 / 21.05.2025
-
Чехияда туристлар тоғдан хазина топиб олди
Жаҳон | 23:16 / 21.05.2025
Мавзуга оид

17:52 / 25.02.2025
Айрим нотариал хизматлар нархи оширилди

18:22 / 16.03.2020
Нодавлат нотариал фаолиятни тартибга солувчи норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар тасдиқланди

12:54 / 04.01.2019
Айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талаблар бекор қилинади

12:42 / 18.12.2018