Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
2026 йилдан нотариусга шахсни тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади
Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.
«Нотариат институтини янада ривожлантириш ҳамда соҳага замонавий ахборот-коммуникация технологияларини кенг жорий этишга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги президент қарори қабул қилинди.
Қарорга кўра, 2025 йил 1 декабрдан республикада нотариал тасдиқланган никоҳ шартномалари нусхасини «Нотариус» ахборот тизимига (Тизим) мажбурий юклаш тартибини жорий этиш орқали уларнинг аслини нотариуслар томонидан талаб этиш бекор қилинади.
Бунда нотариал ҳаракатларни амалга ошириш жараёни қайд этилган аудио ва видеоёзувлар электрон қурилмаларда сақланади ҳамда уларни Тизимда тўғридан-тўғри нотариал ҳаракатга бириктириш ва сақлаш имконияти яратилади.
2026 йил 1 январдан нотариал ҳаракатларни амалга ошириш учун нотариусга Ўзбекистон фуқаросининг шахсини тасдиқловчи ҳужжатнинг аслини тақдим этиш талаби бекор қилинади.
Бунда фуқароларнинг шахси уларнинг шахсини тасдиқловчи ҳужжат реквизитлари орқали ахборот технологияларидан фойдаланган ҳолда идентификация қилинади ҳамда биометрик маълумотлар (бармоқ изи ва Face-ID) орқали верификация қилинади.
2026 йил 1 апрелдан кўчмас мулк ва ундаги улушлар билан боғлиқ барча битимлар нотариус томонидан Тизим орқали давлат рўйхатидан ўтказиш учун юборилади.
Сўнг, кўчмас мулк объекти давлат рўйхатидан ўтказилганда унинг янги мулкдори ҳақидаги маълумотлар коммунал хизматлар ташкилотларининг электрон ахборот тизимларига автоматик тарзда юборилади ва маълумотлар базаларида янгиланади.
Мавзуга оид
18:34 / 25.12.2025
Масофавий нотариат: Face-ID орқали шахсни тасдиқлаш ва видеоёзув жорий этилади
20:38 / 05.08.2025
Telegram биринчи марта фойдаланувчига верификация белгисини берди
17:52 / 25.02.2025
Айрим нотариал хизматлар нархи оширилди
18:22 / 16.03.2020