Ўзбекистон | 12:54 / 04.01.2019
14742
1 дақиқада ўқилади

Айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талаблар бекор қилинади

Фото: Dreamstime

Ўзбекистонда айрим ҳаракатлар учун нотариал тасдиқланиши шарт бўлган талаблар бекор қилинади. Бу ҳақда 2017–2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясини “Фаол инвестициялар ва ижтимоий ривожланиш йили”да амалга оширишга оид Давлат дастури лойиҳасида айтилади.

Хусусан, норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари ишлаб чиқилади.

Лойиҳаларда яқин қариндошлар ўртасида мол-мулкдан фойдаланиш учун ишончнома расмийлаштиришда нотариал расмийлаштириш ҳақидаги талабни бекор қилиш назарда тутилади.

Бажариш муддати - 2019 йил 10 ноябрь, ижро учун масъуллар - Адлия вазирлиги, Бош прокуратура, Олий суд, ИИВ, ДХХ.

Мавзуга оид