Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Сурия соҳиллари яқинида НАТО жанговар кемалари тўпланмоқда
Фото: Фото: Paul Darrow / Reuters
Шарқий Ўрта ер денгизи ҳудудини НАТО жанговар кемалари назорат қилмоқда. Бевосита Сурия соҳиллари яқинида иккинчи ҳарбий-денгиз гуруҳи кемалари: Нидерландия ҲДКнинг “Де Рёйтер” фрегати,, Канаданинг “Вилль де Квебек” ва Грециянинг “Элли” кемалари жойлашган.
Бу маълумотни гуруҳ байроқдори ““Де Рёйтер” фрегати сардори маълум қилган.
Ўрта ер денгизининг шарқий қисмида, шунингдек, АҚШ ҲДКнинг учта ракета эсминеци – “Карни”, “Росс” ва “Уинстон Черчилль”, 6-тезкор флот флагмани “Маунт Уитни” ҳамда “Лос-Анжелес” синфидаги камида учта сув ости кемаси бор. Мутахассислар маълумотларига кўра, АҚШ ҲДКнинг Ўрта ер денгизидаги кемалари қуролланишида 200 дан кўпроқ “Томагавк” ракетаси мавжуд.
Аввалроқ бу ҳудудга Буюк Британия ҲДФнинг “Тэлент” атом сув ости кемаси етиб келган.
Россия ҳарбийларининг фикрича, АҚШ Сурияда гўёки кимёвий ҳужум қўлланиши билан боғлиқ вазиятдан зарба бериш учун фойдаланмоқчи.
Мавзуга оид
20:24 / 07.05.2026
Жаҳондаги зиддиятлар: талаба-ёшлар қандай фикрда?
21:31 / 06.05.2026
Сурия хавфсизлик кучлари Идлибда ўзбекистонлик жангариларни қўлга олди
21:06 / 04.05.2026
Европаликлар Россия икки йил ичида НАТО давлатига ҳужум қилишга уринишини тахмин қилмоқда
21:13 / 03.05.2026