Ўзбекистон | 13:54 / 17.09.2018
12133
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон ғўза бўйича Туркия тажрибасини ўрганмоқда

Фото: KUN.UZ

Ўзбекистон делегацияси Туркияда ғўзани томчилатиб суғориш, ғўза селекцияси, уруғчилиги ва агротехникаси бўйича илғор тажрибаларни ўрганмоқда. 

Kun.uz’га маълум бўлишича, 2018 йилнинг 16-20 сентябрь кунлари Ўзбекистон Республикасининг делегацияси Туркия Республикасида бўлади. Делегация аъзолари Истанбул, Мардин, Шанлиурфа ва Измир шаҳарларига ташриф буюради.

Делегацияга инновацион ривожланиш вазири Иброҳим Абдураҳмонов раҳбарлик қилмоқда. Шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг шўъба мудири Х.Ишанов, сув хўжалиги вазирининг ўринбосари Р.Мамутов, Пахта селекцияси, уруғчилиги ва етиштириш агротехнологиялари илмий-тадқиқот институти директори Ш.Намозов, Ирригация ва сув муаммолари илмий-тадқиқот институти директори И.Маҳмудов, Тошкент вилоятининг ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари А.Бойқараев, Тошкент вилояти прокурорининг ўринбосари М.Абдуҳакимов, Бухоро вилояти ҳокимининг қишлоқ ва сув хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари С.Ҳикматов, Тошкент вилояти Бекобод тумани ҳокими О.Исроилов ҳам делегация таркибидан ўрин олган.

Мавзуга оид