Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Пхеньянда КХДР ва Жанубий Корея президентларининг музокараси бошланди
Пхеньянда Корея республикаси президенти Мун Чжэ Ин ва КХДР раиси Ким Чен Ин ўртасида бевосита музокаралар бошланди. Икки Корея ўртасидаги саммит 20 сентябрга қадар давом этади.
Музокараларда Жанубий Корея томонидан президент Мун Чжэ Ин, миллий разведка хизмати бошлиғи Со Хун ва президент маъмуриятининг давлат хавфсизлиги бўлими бошлиғи Чон Ий Ён иштирок этмоқда.
КХДР томонидан давлат кенгаши раиси Ким Чен Ин, ватанни тинч йўл билан бирлаштириш қўмитаси раиси Ли Сон Гвон ва КХДР раҳбарининг синглиси Ким Ё Чжон қатнашмоқда.
Музокараларнинг асосий мавзуси ядровий қуролсизланиш, Пхеньян ва Вашингтон ўртасидаги мулоқотларнинг жонланиши ва Корея яриморолидаги ҳарбий кескинликни янада пасайтириш масалалари бўлиши кутилмоқда.
Мавзуга оид
20:27 / 09.06.2026
Си Жинпинг Пхенянда: Хитой ва КХДР муносабатларни «янги чўққилар»га олиб чиқмоқда
08:21 / 04.06.2026
АҚШ: Исроил ва Ливан ўт очишни тўхтатишга келишди
08:47 / 28.05.2026
ЕИ Россия билан музокаралар бўйича шошилмаяпти
13:32 / 14.05.2026