Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Samsung компанияси Galaxy J смартфонларини ишлаб чиқаришни тўхтатмоқчи
Фото: РИА Новости / Максим Блинов
Samsung компанияси Galaxy J смартфонларини ишлаб чиқаришдан воз кечмоқчи, деб хабар берди ET News портали.
Ҳозирда компания маҳсулотлари рўйхатида арзон Galaxy J/On, ўрта нарх тоифасидаги Galaxy A ва қиммат Galaxy S/Note смартфонлари мавжуд. Нашрнинг хабарига кўра, компания янги Galaxy M смартфонларини ишлаб чиқаришни йўлга қўймоқчи.
Тахмин қилинишича, Galaxy M туркуми бюджет смартфонлар қаторидаги Galaxy J ўрнини эгаллайди. Янги туркумдаги телефонлар янада арзон бўлиши ҳам эҳтимолдан холи эмас.
Шунингдек, Galaxy A туркумидаги айрим моделлар ҳам арзон смартфонлар қаторига ўтказилиши айтилмоқда.
Мавзуга оид
08:42 / 06.05.2026
Samsung компаниясининг бозор капиталлашуви 1 триллион долларга етди
21:33 / 25.04.2026
Смартфонда энергия тежаш режимини қачон ёқиш керак?
23:34 / 18.04.2026
2026 йил биринчи чорагидаги энг яхши смартфонлар маълум қилинди
18:01 / 15.04.2026