Ўзбекистон | 08:35 / 18.09.2018
6560
1 дақиқада ўқилади

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори ўзгарди

Фото: ТИВ ахборот хизмати

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори этиб Бобур Азизов тайинланди. Бу ҳақда ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Қайд этилишича, Б.Азизов бунга қадар Давлат протоколи бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаган.

ТИВ Консуллик-ҳуқуқий департаменти директори Улфат Қодиров бошқа ишга ўтиши муносабати билан ўз лавозимидан озод этилди.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ТИВнинг Ахборот-коммуникацион технологияларни ривожлантириш бошқармаси бошлиғи тайинланган эди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид