Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Туркия президенти Қатар амири совға қилган самолёт борасида изоҳ берди
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўған Қатар амиридан қабул қилинган самолёт харид эмас, балки совға эканлигини ва у шахсан президентга эмас, мамлакатга туҳфа қилинганини билдирди, деб хабар бермоқда Reuters.
«У (амир): «Туркиядан пул олмайман. Уни совға қиламан», деди», - деб маълум қилган Эрдўған журналистларга.
Туркия президентининг маълум қилишича, ҳозирда самолёт бўялмоқда.
«Биз унда парвоз қиламиз. Бу менинг шахсий самолётим эмас, у Туркия республикасиники», - дея таъкидлаган у.
Эрдўғаннинг айтишича, самолётнинг нархи 500 млн доллар атрофида.
Аввалроқ Туркиядаги қатор ОАВ Қатар амири шайх Тамим бин Ҳамад Ол Соний Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғанга Boeing 747-8 самолётини совға қилгани ҳақида хабар берганди.
Мавзуга оид
12:18 / 23.05.2026
Ўзбекистон ва Қатар ҳарбий ҳамкорлик бўйича меморандум имзолади
21:50 / 09.05.2026
Ўзбекистонликлар "Qatar Airways"га ишга олинади
11:22 / 23.03.2026
Қатарда ҳарбий вертолёт ҳалокати: етти киши вафот этди
20:13 / 19.03.2026