Ўзбекистон | 22:10 / 18.09.2018
6759
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистонга АҚШ Миллий гвардияси делегацияси расмий ташриф билан келди 

18 сентябрь куни Ўзбекистон мудофаа вазири Абдусалом Азизов Ўзбекистонга расмий ташриф билан келган Миссисипи штати Миллий гвардияси қўмондони – штат губернатори ўринбосари, генерал-майор Женсон Бойлз бошчилигидаги ҳарбий делегацияни кутиб олди. Бу ҳақда Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати

“Учрашувда мудофаа соҳасидаги икки томонлама ҳамкорликнинг бугунги ҳолати муҳокама қилиниб, истиқболдаги режалар белгилаб олинди. Ўзаро манфаатли ҳамкорликларни кучайтириш ҳамда Марказий Осиё минтақасида барқарорликни таъминлаш борасида фикрлар алмашилди”, дейилади хабарда.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Суҳбат давомида Абдусалом Азизов мамлакатлараро ҳар томонлама ва кўп режали ҳамкорликни ривожлантиришда жорий йилнинг май ойида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг Америка Қўшма Штатларига амалга оширган расмий ташрифи икки давлат ҳамкорлиги учун катта ютуқлар заминини яратганини айтиб ўтди.  

Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати
Фото: Мудофаа вазирлиги матбуот хизмати 

Шундан кейин меҳмонлар Қуролли Кучлар академиясининг вазифа ва фаолияти ҳамда малакали ҳарбий кадрларни етиштиришда замонавий ёндашувлар, курсантларнинг таълим олиши ва яшаши учун яратилган шароитлар билан яқиндан танишишди. 

Мавзуга оид

Эълонлар

"Ўзбекинвест" компанияси томонидан "Яшил макон" умуммиллий дастури доирасида Қибрай туманида боғ яратилди

Iteca Exhibitions: 2024-йилда Ўзбекистоннинг иқтисодий ўсиши ва халқаро эътирофи драйвери

BI GROUPʼдан 25% гача чегирма билан бизнес класс хонадонлар

Орзуни амалга ошириш фурсати етди: саёҳат учун муносиб маскан

Келажак учун битим: MARS IT School болалар учун IТ-таълимни ривожлантиришнинг янги босқичига чиқяпти

USAID ҳамкорлигида SWISSAGRO қўшма корхонаси Фарғонада янги ишлаб чиқариш қувватини йўлга қўйди