Фан-техника | 08:43 / 19.09.2018
8172
1 дақиқада ўқилади

Ferrari’нинг илк кроссовери қандай номланиши маълум қилинди 

Фото: Ferrari

Ferrari’нинг янги раҳбари Луис Кэрей Камильери акциядорлар йиғилишида марка тарихидаги илк кроссовер қандай номланиши ва унинг пайдо бўлиши муддатларини ошкор қилди. Маълум қилинишича, модел 2022 йилда Purosangue (италянчадан “асл”) номи билан дебют қилади. 

Бироқ Камильери бўлғуси модел кроссоверлар билан ҳеч қандай умумийликка эга эмаслигини айтган. Бу модел кучли, шинам ва универсал автомобил бўлади. Purosangue Ferrari’нинг 2022 йилда ишлаб чиқариладиган суперкарларининг 60 фоизи каби гибрид куч қурилмаси билан жиҳозланади.

Таъкидланишича, Ferrari 2019 йилдан 2022 йилгача 15 та модел ишлаб чиқаради. Улар 4 та тоифага бўлинади: Sport, GT, Special Series ва Icona. 

Машиналар конструкцияларида кўпроқ енгил материаллар қўлланади, янги ахборот-кўнгилочар тизими ва бошқа бошқарув воситалари пайдо бўлади. 

Мавзуга оид