Light | 09:56 / 19.09.2018
11442
1 дақиқада ўқилади

Турғунлик ҳолатининг белгилари саналди

Фото: Getty Images/Thomas Koehler

Н.И.Пирогов номидаги Россия миллий тадқиқот тиббиёт университети психиатрия ва тиббий психология кафедраси мудири, тиббиёт фанлари доктори Андрей Шмилович турғунлик (депрессия) ҳолатининг белгиларини маълум қилди. Бу ҳақда «Известия» ёзмоқда.

Шмиловичнинг сўзларига кўра, учта асосий белги бор, улардан биринчиси вегетатив бузилишлар билан боғлиқ.

«Агарда одам тонгги соат бешда уйғониб, юраги тез ураётган, оғзи қуруқшаб қолган, қаддини тик тутиш ва тинмай хавотир туйғуси бўйича муаммолар пайдо бўлса - бу биринчи белги», - дейди Шмилович.

Унинг қўшимча қилишича, иккинчи белги кайфиятнинг ритмик ўзгаришига алоқадор. Бунда инсоннинг эрталабки ҳолати нисбатан тушкун бўлади.

«Клиник депрессиядан дарак берувчи учинчи белги - ангедония», - дея маълум қилди Шмилович.

Унинг аниқлик киритишича, гап роҳатланиш ҳиссиётининг йўқолиши ҳақида кетмоқда.

Мавзуга оид