17:20 / 19.09.2018
15586

Ўзбекистон Тожикистон цементининг асосий харидорига айланди

Фото: risolattj.com

Жорий йилнинг январь-август ойларида Тожикистондан 920 минг тонна цемент экспорт қилинди, буларнинг ярмидан кўпи Ўзбекистонга ҳиссасига тўғри келди, деб хабар беради «ASIA-Plus» Тожикистон Саноат ва янги технологиялар вазирлиги маълумотларига таянган ҳолда.

Республикадан цемент экспорти 2017 йилда тахминан 1 миллион тоннани ташкил этди. Яъни, ўтган йилда цементнинг ўртача ойлик экспорт ҳажми 84 минг тоннани, жорий йилда эса - 115 минг тоннани ташкил этди. Шу тариқа, ушбу маҳсулот экспортининг ўсиши деярли 37%га тенг бўлди.

Жорий йилнинг саккиз ойи давомида 520 минг тонна тожик цементи Ўзбекистонга етказиб берилди. Бу ушбу даврда ишлаб чиқарилган қурилиш материалларининг 20 фоизидан кўпроғидир. Афғонистонга 340 минг тоннадан зиёд тожик цементи, Қирғизистонга эса 60 минг тоннаси экспорт қилинди.

Ҳозирда Тожикистонда цемент ишлаб чиқариш бўйича 14 корхона фаолият юритмоқда, уларнинг умумий йиллик қуввати 5 миллион тоннани ташкил этади. 

Top