Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Британия бош вазири ўрнини эгаллаши мумкин бўлган номзодлар рўйхати келтирилди
Британиянинг The Telegraph нашри Британия бош вазири Тереза Мэй ўрнини эгаллаши мумкин бўлган 15 номзод номи келтирилган хизмат ёзишмасини чоп этди.
Таъкидланишича, Британия консерваторлар партияси вакиллари ушбу ҳужжатга бир неча вазирлар номларини киритишган ва уларнинг ҳар бири нима учун бош вазир лавозимига лойиқлигини изоҳлаб беришган.
Номзодлар орасида Британия ташқи ишлар вазири Жереми Хант, ички ишлар вазири Сожид Жавид, халқаро савдо вазири Лиам Фокс, мудофаа вазири Гэвин Уильямсон, соғлиқни сақлаш вазири Мэттью Хэнкок, ғазначилик канцлери Филип Хэммонд ва Британиянинг Европа Иттифоқидан чиқиши бўйича собиқ вазир Дэвид Дэвис бор.
Бундан ташқари, ҳукуматга собиқ ташқи ишлар вазири Борис Жонсон бошчилик қилиши мумкин ва у бу борада асосий даъвогар сифатида келтирилган.
Аввалроқ Мэй ўз лавозимини 2019 йил мартида тарк этиши мумкинлиги маълум қилинган. Деярли 50 га яқин депутат Мэйни Brexit бўйича келишмовчилик сабабли ўз лавозимидан четлатишни муҳокама қилмоқда.
Мавзуга оид
13:13 / 10.01.2026
Германия, Франция ва Британия Россиянинг “Орешник” ракета зарбасини қоралади
09:31 / 15.12.2025
Ўзбекистон сўзанаси Британия нашриёти китобида: янги лойиҳа муҳокама қилиняпти
18:06 / 25.11.2025
Ўзбекистонлик электриклар Британияга ишга таклиф қилиняпти. Ойлик маош 4400 доллар
10:01 / 07.11.2025