15:41 / 20.09.2018
4918

Спорт курашлари. Ўзбекистон вакили жаҳон чемпионатининг кумуш медалига эга чиқди

Фото: Миллий олимпия қўмитаси

Словакияда спорт курашлари бўйича ёшлар ўртасида жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Унда ўзбекистонлик ёш спортчилар ҳам иштирок этишмоқда.

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар беришича, -67кг вазн тоифасида баҳсларда иштирок этган ўзбекистонлик Маҳмуд Бахшуллоев финалгача етиб борган ва кумуш медалга эга чиққан.

Ушбу ёш спортчи мусобақа давомида Эрон, Қозоғистон, Жанубий Корея ва Миср терма жамоалари вакилларини мағлубиятга учратган, ҳал қилувчи жангда эса арманистонлик рақибга имкониятни бой бериб қўйиб, кумуш медал билан кифояланган.

Top