Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Норвегияда спорт курашлари бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтмоқда. Ўзбекистон нега қатнашмаяпти?
Норвегияда спорт курашлари бўйича навбатдаги жаҳон чемпионати баҳслари бошланди. Олимпиада ўйинларида кутилганидек муваффақиятли қатнашмаган ўзбекистонлик атлетлар жаҳон чемпионатида кўпроқ медал олиши кутилган, хусусан, мухлислар Бекзод Абдураҳмонов ушбу мусобақада навбатдаги порлашини амалга оширишини тахмин қилаётганди.
Аммо Норвегия пойтахти Осло шаҳрида 2 октябр куни бошланган баҳсларда ўзбекистонлик спортчилар кўринмади. Чунки Ўзбекистон делегацияси жаҳон чемпионатига бормаган! Қизиғи, бу ҳақда бевосита жавобгар ҳисобланган Туризм ва спорт вазирлиги ҳам, МОҚ ҳам муносабат билдирмади. Tribuna.uz мухбири алоқага чиққан МОҚ ва федерация ходимлари ҳам жавоб бера олишмади.
Tribuna.uz'нинг вазиятдан хабардор бир қатор манбалари спорт курашчиларининг жаҳон чемпионатига бора олмагани сабабини маълум қилди. Унга кўра, спортчиларда виза билан боғлиқ муаммо пайдо бўлган. Яъни, виза учун ҳужжатлар вақтида топширилмаган. Бунга эса молиявий муаммо сабаб бўлган. Бир сўз билан айтганда, спортчиларни жаҳон чемпионатига юбориш учун пул топилмай қолган.
Спорт вазирлиги ва МОҚ бу воқеадан ҳеч кимнинг хабари бўлмай, сезмай қолади деб ўйлаган чоғи ҳеч қандай муносабат ҳам билдирмаган. Спортчилар эса муҳим рейтинг очколари ва ишлаб олиши мумкин бўлган мукофот пулларидан қуруқ қолишга мажбур бўлишяпти.
Мавзуга оид
08:16 / 09.06.2026
Норвегия дунёдаги энг чуқур сувости туннелини қурмоқда
08:59 / 28.05.2026
Норвегия Франциянинг ядровий “қалқони”га қўшилди
08:38 / 05.05.2026
Суперлигада жаҳон чемпионати якунига қадар танаффус эълон қилинди
10:35 / 25.04.2026