Спорт | 15:24 / 16.01.2017
6872
2 дақиқада ўқилади

Ўзбекистон терма жамоаси спорт курашлари бўйича ўтказилган халқаро турнирда 12та медалга сазовор бўлди

Озарбойжон пойтахти Боку шаҳрида эркин ва юнон-рум курашлари бўйича кадетлар ўртасида анъанавий халқаро турнир бўлиб ўтди. Унда 2000-2002 йилларда туғилган ўсмир спортчилар иштирок этишди. Ўзбекистон терма жамоаси аъзолари мусобақада ҳар иккала йўналишда гиламга чиқишди. Бу ҳақда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Икки кунлик беллашувлар якунига кўра ўзбекистонликлар жами 12та медалга сазовор бўлишди. Шулардан 3 таси олтин, 4 таси кумуш ва 5 таси бронза медаллари. 

Жумладан, юнон-рум кураши бўйича Лазиз Тошкентбоев (42 кг) ва Шарофиддин Эрназаров (100 кг) 1-ўринни қўлга киритган бўлса, Акмал Акрамов (54 кг), Ергали Айхимбаев (76 кг) 2-ўринни эгаллашди. Учинчи ўрин эса Элдор Каримов (46 кг), Жавоҳир Саматов (58 кг) ва Муҳаммадқодир Расуловга (63 кг) насиб этди.

Эркин кураш бўйича Умид Жалолов (42 кг) 1-ўрин,

Жамшид Маъруфов  (50 кг), Феруз Якубов (58 кг) 2-ўрин,

Арслон Раҳимов (46 кг), Ихтиёр Нормуродов (63 кг) 3 – ўринни эгаллади.

Мавзуга оид