12:00 / 20.09.2018
7697
Реклама

UzbekistanPass: Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилувчилар учун онлайн-платформа

UzbekistanPass (UzPass) – бу Ўзбекистонни яқиндан билиш, унинг кўп асрлик тарихи билан танишиш, гўзаллигидан завқ олиш, шунингдек ўз саёҳатини қулай ҳамда тежамли ўтказишни истовчилар учун ажойиб туристик сервис.

Бу ҳақида батафсил...

Сервиснинг асоси Android ва iOS'даги мобил илова кўринишидаги онлайн-платформа ҳисобланади, унда ҳар бир сайёҳ мамлакат ҳақидаги ўзи учун керакли маълумотлар: меҳмонхоналардаги номерларни кўриш ва банд қилиш, турпакетлар, профессионал гид-экскурсиячиларнинг катта танлови, авиа ва темир йўл чипталарини харид қилиш, автомобиль ижараси ҳамда кўплаб бошқа маълумотлар билан танишиши мумкин.

Фото: UzbekistanPass

Хизматлар нархи ҳақида тақдим этилувчи барча маълумотлар ажойиб саёҳатга йўл олиб, бюджетни аниқ ҳисоб-китоб қилиш имконини беради. Дарвоқе, бу барча учун бепул!

Бундан ташқари, UzPass билан электрон дисконт карта сотиб олиб, пулларингизни тежашдек катта афзалликка эга бўласиз.

Бу қандай ишлайди?

Илова орқали қатор хизматларга чегирмалар тақдим этувчи электрон дисконт картани қўлга киритишингиз мумкин. Чегирмали картанинг амал қилиш муддатини ўзингиз мустақил равишда танлашингиз мумкин, табиийки, муддат қанча узоқ бўлса, у шунча арзонга тушади. Сегмент учун бир дисконтнинг нархи 12 300 сўмни ташкил қилади.

Дисконт карта эгалари меҳмонхоналар, кафе ва ресторанлар, диққатга сазовор масканлар, савдо-кўнгилочар марказларида ҳамда ҳунармандлардан сувенирлар харид қилганда чегирмаларга эга бўлишади. Шу тариқа, ҳар бир сайёҳ ўз маблағининг 60 фоизигача тежаши мумкин.

Фото: UzbekistanPass

Бундан ташқари...

Саргузаштсеварлар ва унутилмас ҳис-туйғулар тарафдорлари учун фаол туризм турпакетлари кўринишидаги ажойиб таклиф мавжуд. Турпакетлар хилма-хиллиги шу билангина чекланиб қолмайди: маданий-маърифий, этник, соғломлаштирувчи ва эко туризм, шунингдек MICE ва гастрономик туризм. Мамлакатнинг муқаддас қадамжоларини зиёрат қилишни истаганлар учун эса Ўзбекистон Мусулмонлар идорасидан эксклюзив таклиф бор.

Сервис шунингдек аҳоли хавфсизлиги борасида ҳам қайғуриб, саёҳат вақтида фавқулодда вазиятлар юзага келган тақдирда 4 миллион сўмга суғурталанишни таклиф қилади. Бир марталик суғурталаниш нархи 3000 сўмни ташкил қилади. Агар сайёҳ хавфли вазиятда бўлса ёки унинг шифохонагача етиб олиш имкони йўқ бўлса, у иловадаги SOS тугмасидан фойдаланиши мумкин бўлади (турист суғурталанган ё суғурталанмаганидан қатъий назар). SOS тугмаси дарҳол фавқулодда хизматлар билан боғланиш ва тезкор ёрдам олиш имконини беради.

Энди Ўзбекистонда биринчи марта барча туристик хизматлар учун онлайн режимда ҳам миллий, ҳам хорижий валютада ҳисоблашиш мумкин. Миллий валютада тўлов - Payme тизими (Paycom компанияси ҳамкори) орқали, хорижий валютада эса VISA халқаро тизими орқали (ҳамкор - KAPITAL BANK) ўтказилади.

Илова шунингдек Ўзбекистон, унинг вилоятлари, шаҳарлари, миллий таомлари, диққатга сазовор масканлари ҳақидаги батафсил ва фойдали маълумотларни ўзида жамлаган.

UzPass мобил иловасини бу ердан юклаб олинг.

Реклама ҳуқуқи асосида

Top