Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Юзлаб филлар ўз етакчиси билан видолашишга келди (видео)
Фото: Global Look Press/Sailer/Schnizler
Шри-Ланкадаги қўриқхонада гувоҳлар 300 га яқин фил ўзининг жон берган етакчиси билан видолашишга келганини видеога олишди. Видео Newsflare порталида жойлаштирилган.
Видео 16 сентябрда Анурадхапура шаҳри яқинида суратга олинган. Филлар рақиби билан олишув оқибатида жон берган тўда бошлиғи жасадини хартумлари билан силаб-силаб қўйишган.
Филлар тўдаси кетгач, жонсиз фил ёнига уни ўлдирган фил қайтган.
Филларда ўлим билан боғлиқ ўзига хос “удум” бор. Улар ўлган филлар атрофида тўпланишиб, уларга гўёки видолашаётгандек хартумлари билан тегиб қўйишади. Бунинг сабаби ҳанузгача аниқланмаган.
Мавзуга оид
20:47 / 20.01.2026
Ҳиндистонда фил 10 кун ичида 22 кишини ўлдирди
14:02 / 14.01.2026
Ҳиндистонда ёввойи фил 22 кишини ўлдирди. У ҳамон қидирилмоқда
19:20 / 30.11.2025
Индонезияда сув тошқинлари оқибатида 440 дан ошиқ киши ҳалок бўлди
09:12 / 23.08.2025