Жаҳон | 15:02 / 21.09.2018
29324
1 дақиқада ўқилади

Тожикистонда аёл ўзининг уч ёшли набирасини тириклайин кўмиб ташлади

Фото: UA-Reporter

2018 йил 18 сентябрь куни Тожикистоннинг Абдураҳмон Жомий номидаги туманда жойлашган Ифтихор қишлоғи ҳудудидаги сув оқиб тушадиган каналда уч ёшли боланинг жасади топилди. Бу ҳақда Тожикистон Ички ишлар вазирлиги хабар қилмоқда.

«Милиция ходимлари томонидан ўтказилган тезкор-тергов тадбирлари давомида аниқланишича, 2018 йилнинг 12 сентябрь куни аёл киши ўз набирасини тириклайин кўмиб ташлаган, натижада бола ҳаётдан кўз юмган», - дейилади Ички ишлар вазирлиги хабарида.

Таъкидланишича, ушбу ҳолат бўйича жиноий иш қўзғатилган, тергов олиб борилмоқда.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид