Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШдаги ноқонуний муҳожирлар сони анча кўп бўлиб чиқди
Фото: Alexandros Avramidis/Reuters
Қўшма Штатлардаги ноқонуний муҳожирлар сони расмий статистикага қараганда икки баробар кўп бўлиб чиқди. Бундан Йель университети ва Массачусетс технологиялар институти тадқиқотлари натижалари дарак беряпти.
The Hill’нинг таъкидлашича, АҚШ Аҳолини рўйхатдан ўтказиш бюросининг сўнгги ҳисоботида мамлакатда 11 млн мигрант истиқомат қилиши ҳақида айтилган.
Бироқ, тадқиқотнинг кўрсатишича, уларнинг сони икки баробар кўп бўлиши мумкин - 22,1 млн киши.
Олимлар 1990 йилдан 2016 йилга бўлган даврдаги муҳожирлар келиши ва кетиши, шунингдек, демографик статистикани таққослашди. Уларнинг аниқлашича, 90-йиллардан 2007 йилга қадар мигрантлар сони доимий равишда ўсиб борган, шундан сўнг ўсиш тўхтаган.
Тадқиқотчиларнинг хулоса қилишича, кўп йиллар давомида расмий статистика АҚШда ноқонуний равишда яшовчи миллионлаб одамларни ҳисобга олмай келган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ АҚШ халқаро ташкилотларга нега эҳтиёткор муносабатда бўлаётгани тушунтирилганди.
Мавзуга оид
23:05 / 19.02.2026
Трамп «Тинчлик кенгаши» ёрдамида БМТ ролини кучайтириш режаларини эълон қилди
22:36 / 19.02.2026
Қозоғистон ва яна тўрт давлат Ғазодаги хавфсизлик кучларига қўшин юборади
22:15 / 19.02.2026
Ўзбекистон Ғазода уй-жой бинолари, болалар боғчаси, мактаб ва шифохоналар қуришга тайёр – Шавкат Мирзиёев
18:49 / 19.02.2026