Ўзбекистон | 13:22 / 22.09.2018
5538
1 дақиқада ўқилади

Россия компанияси Ўзбекистонда ягона сall-марказни яратиши мумкин

Россиянинг «Гран сall-центр» компанияси Тошкент шаҳар ҳокимлигида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида барча давлат хизматлари, жумладан, уй-жой мулкдорлари жамияти, шаҳар ҳокими порталига мурожаат юбориш учун ягона call-марказни татбиқ этиш бўйича музокаралар олиб борди ҳамда ўз тизимининг тақдимотини ўтказди. 

Таъкидланишича, сall-марказ барча олинган маълумотларни қайта ишлайди, уларни таснифлайди ва умумий таҳлиллар тақдим этади.

«Гран сall-центр» компанияси бутун Россия ҳудудида ишлайди, ҳукумат ва Москва шаҳар мэрияси билан ҳамкорлик қилади. Ўзбекистонда компания вакиллари тахминан 2000 иш ўрни яратишни режалаштирмоқда - бу сall-марказ ходимлари бўлади.

Таклиф этилган лойиҳа кўриб чиқилмоқда.

Мавзуга оид