Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Twitter фойдаланувчиларининг шахсий хабарлари бегона қўлларга тушиб қолди
Фото: Getty Images
Twitter’нинг тан олишича, микроблог фойдаланувчиларининг баъзи шахсий хабарлари «баг» туфайли бегона ишлаб чиқувчилар қўлига тушиб қолган бўлиши мумкин. Бу ҳақда TechCrunch хабар бермоқда.
Компания хабарида айтилишича, носозлик 2017 йилнинг майидан бери мавжуд бўлган, ишлаб чиқувчилар уни 10 сентябрь куни - «аниқланганидан сўнг дарҳол» бартараф этишди.
«Бизнинг текширув давом этмоқда, бироқ, бахтли тасодиф туфайли, бегона ишлаб чиқувчилар қўлига тушиб қолган қандайдир маълумот бошқа мақсадда фойдаланилганига оид далиллар йўқ», - дея маълум қилишган Twitter’дан.
Порталнинг аниқлик киритишича, муаммо фойдаланувчилар микроблогдаги турли брендлар аккаунтларига юборган шахсий хабарларга тегишли бўлган. Шунингдек, Twitter’дан билдиришларича, баг фойдаланувчиларнинг тахминан 1 фоизини қамраб олган.
Мавзуга оид
19:15 / 14.12.2025
Twitter номи қафасдан чиқяпти
14:54 / 22.03.2025
Собиқ Twitter логотипи кимошди савдосида қарийб 35 минг долларга сотилди
18:16 / 13.02.2025
Илон Маскнинг ижтимоий тармоғи Трампга 10 млн доллар тўлаб беради
23:47 / 14.08.2024