Жаҳон | 22:05 / 23.09.2018
6350
1 дақиқада ўқилади

Малдив халқи мамлакат президентини сайламоқда

Малдивдаги мамлакат президентлиги учун ўтказилаётган сайловларда овоз бериш учун барча сайлов участкалари ёпилди. Бу ҳақда орол давлатининг сайлов комиссияси вакиллари маълум қилди.

Амалдаги президент Абдуллоҳ Ямин ва мухолифатчи Малдивиан Демократик Партияси (МДП) номзоди Иброҳим Муҳаммад Солиҳ давлат раҳбари лавозимини эгаллаш учун асосий номзодлар сифатида кўрилмоқда. Сайловларда фуқаролар фаол иштирок этгани қайд этилди. Бугуннинг ўзида овоз беришнинг дастлабки натижалари эълон қилиниши кутилмоқда.

Маълумотга кўра, сайловда 250 минг сайловчи иштирок этиши назарда тутилганди. Малдивнинг бутун аҳолиси эса 400 минг кишини ташкил қилади. Малдивдаги сайлов комиссиясининг раиси Аҳмад Шарифнинг айтишича, ҳукумат мустақил ва адолатли сайлов жараёнини ўтказиш учун барча чораларни кўрган.

Мавзуга оид