Ўзбекистон | 10:20 / 24.09.2018
6714
2 дақиқада ўқилади

2025 йилгача Ўзбекистон қайта тикланадиган энергия улушини 20 фоизга етказади

Фото: Gillett Electrical

2025 йилга келиб Ўзбекистон энергетика балансида қайта тикланувчи энергия (ҚТЭ) манбалари улуши 20 фоизга етказилади. Бу ҳақда Шавкат Мирзиёевнинг тегишли фармонида айтилади.

Аввалроқ, 2030 йилга келиб бу рақам 7,2 фоизга етиши режалаштирилганди. Бугунги кунда ушбу кўрсаткич 1 фоиздан ошмайди.

Президент қўйилган вазифаларни амалга ошириш учун 2019 йилнинг 1 июлига қадар чора-тадбирлар комплексини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди, бу қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланган ҳолда электр энергияси ишлаб чиқариш соҳасида мамлакат ёқилғи-энергетика мувозанатини диверсификация қилиш имконини беради.

Давлат раҳбарининг топшириғига кўра, бу соҳадаги янги сиёсат энергия, қайта тикланувчи энергия манбаларидан ускуналар ишлаб чиқарувчиларни, шунингдек, инвесторларни қўллаб-қувватлаш ҳамда рағбатлантириш учун шароитлар ва механизмларни назарда тутиши керак.

Бундан ташқари, замонавий энергия самарадор ва энергия тежайдиган технологияларни татбиқ этиш асосида янги қувватларни яратиш ва технологик қайта жиҳозлашни амалга ошириш йўли билан ишлаб чиқарилувчи маҳсулотнинг энергия сиғими камайтирилади.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид