Жаҳон | 13:43 / 24.09.2018
7354
1 дақиқада ўқилади

Хитойга “Трами” тўфони хавф солмоқда

Фото: Stringer/ Reuters

Тинч океанининг Филиппиндан ғарбий қисмида мавсумдаги янги, 24-тўфон – “Трами” пайдо бўлгани аниқланган. Айни пайтда у ўз йўналишини Хитойнинг жануби-шарқига қараб ўзгартирган.

Ҳозир шамолнинг тезлиги циклон марказида соатига 48 метрдан 58 метргача етган, деб хабар бермоқда ТАСС. Прогнозларга кўра, “Трами” шу ҳафтанинг сўнгида супертайфун мақомини олади ва Тайвань ороли ва Хитой қирғоқларига ёпирилиши мумкин.

Маълумот ўрнида: Жорий йилнинг 14 сентябрь куни АҚШнинг шарқий қирғоғига «Флоренс» тўфони етиб келган, сўнгги маълумотларга қараганда, АҚШдаги 930 мингга яқин истеъмолчи электрсиз қолдирган эди. Bloomberg ахборот агентлиги “Флоренс”дан кўриладиган зарар камида 27 млрд долларни ташкил қилиши мумкинлигини прогноз қилган эди.

Ундан аввал эса, Шарқий Осиёга кириб келган «Мангҳут» тўфони туфайли 16 сентябрь куни Филиппинда камида 28 киши ҳалок бўлгани хабари берилган эди.

Мавзуга оид