Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ил-20 эффекти. Россия Сурияни С-300 билан қуроллантиради
Россия Сурияга замонавий С-300 зенит ракета комплексини тақдим этади. Бу ҳақда РФ мудофаа вазири Сергей Шойгу 24 сентябрь, душанба куни хабар берди, деб ёзмоқда ТАСС.
«Сурия қуролли кучларига икки ҳафта ичида замонавий С-300 зенит ракета комплекси тақдим этилади. У 250 километрдан ортиқ масофада ҳаво ҳужуми воситаларини тутиб олиши ҳамда бир вақтнинг ўзида ҳаводаги бир нечта объектни аниқ нишонга олиши мумкин», - дея маълум қилди мудофаа маҳкамаси раҳбари.
Шойгунинг сўзларига кўра, С-300 ўзининг имкониятлари ва тезлиги билан Сурия ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимининг жанговар салоҳиятини сезиларли даражада мустаҳкамлаши керак.
Июнь ойида Сурия президенти Башар Асад Россиядан С-300 зенит ракета комплекслари етказиб берилиши ҳақида хабар бермаслигини маълум қилганди. «Ушбу комплекслар тақдим этилиши ёки этилмаслиги ҳақида биз ҳеч кимга хабар бермаймиз. Бу қурол, у ҳақида қачон қўлланилса, шунда билиб олишади», - дея изоҳ берганди ўшанда у.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Исроил Сурияда Россияга тегишли Ил-20 самолётининг ҳалокатига нима сабаб бўлганини маълум қилганди.
Мавзуга оид
08:40 / 06.06.2026
Кремлда Путин ва Шрёдер ўртасида учрашув бўлиб ўтди
22:29 / 05.06.2026
Россия яна урушни танлади — Зеленский Путинга жавоб берди
20:55 / 05.06.2026
Россия минтақадаги шунчаки қўшни эмас, вақт синовидан ўтган стратегик шерик ва иттифоқчи — Шавкат Мирзиёев
20:34 / 05.06.2026