Жаҳон | 17:11 / 24.09.2018
7367
1 дақиқада ўқилади

Молдовадаги машмаша: Додон баёнот берди

Фото: РИА Новости / Алексей Дружинин

Молдова Конституцион суди қарори билан президентлик лавозимидан вақтинчалик четлатилган Игорь Додон рўй бераётган ҳолатни сиёсий кураш, деб атади. Бу ҳақда ФАН хабар бермоқда.

Додоннинг сўзларига кўра, унинг «оёғидан чалишмоқчи» бўлишган.

«Бу - президент ва парламентдаги кўпчилик ўртасида сайлов кампанияси бошланишидан олдинги сиёсий кураш. Менинг фикримча, парламентдаги кўпчилик ва ҳукумат оёғимдан чалмоқчи бўлишган. Улар мен бу номзодларни қабул қилишимга умид билдиришганди, бунда менинг электоратимга зарар етказиш мақсад қилинганди», - дея маълум қилди Додон.

Шу билан бирга, у лавозимидан четлатилишини «оддий бюрократик жараён», деб атади. 

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Молдова президенти ўз лавозимидан четлатилгани хабар қилинганди.

Молдова Конституцион суди янги вазирларни тасдиқлашдан бош тортгани сабабли президент Игорь Додонни вақтинчалик ўз вазифаларини бажаришдан четлатди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид