11:18 / 24.09.2018
14721

Москва вилоятидаги ёнғинда ўзбекистонлик икки фуқаро ҳалок бўлди

Фото: МЧС РФ/50.mchs.gov.ru

Ўзбекистоннинг икки фуқароси, жумладан бир нафар бола Москва вилоятининг Митиши шаҳар округидаги омборхонада содир бўлган ёнғин оқибатида ҳалок бўлди. Бу ҳақда РИА Новости хабар бермоқда.

"Митиши шаҳар округидаги майдони минг квадрат метрли темир-бетон омборхонасида содир бўлган ёнғин натижасида икки киши, жумладан бир нафар бола ҳалок бўлди. Уларнинг ҳар иккиси Ўзбекистон фуқароси бўлган", — деб маълум қилган агентлик суҳбатдоши.

У айни пайтда ёнғин ўчирилганини, ҳодиса тафсилотлари ўрганилаётганини билдирган.

Top