Жаҳон | 08:12 / 24.09.2018
4495
2 дақиқада ўқилади

Трампнинг ҳокимиятдан четлаштирилмоқчилиги ҳақидаги “миш-мишлар” рад этилди

Фото: REUTERS

АҚШнинг БМТдаги доимий вакили Никки Хейли ОАВда АҚШ бош прокурори ва адлия вазирининг биринчи ўринбосари Род Розенстайн АҚШ президенти Дональд Трампни ҳокимиятдан четлаштириш фикрини билдиргани ҳақидаги ахборотга изоҳ берди.

Хейли ABC телеканали эфирида бундай гапларни тутуриқсиз ва АҚШ маъмуриятида бирор кимнинг Трампни “касбий яроқсизлиги” сабабли четлатишга уринишини имконсиз деб атаган.

“Мен ҳеч қачон бу ҳақда эшитмаганман ва маъмурият аъзолари ҳақида гапирилса, бунинг ҳақиқатга алоқаси бор, деб ўйламайман”, деб таъкидлаб ўтган Хейли.  

Унинг таъкидлашича, маъмуриятда ҳеч ким президентнинг руҳий соғлиги ёки бирор шундай ҳолатни савол остига қўймаган.

Аввалроқ The New York Times нашри Розенстайн Трамп бошчилигидаги маъмурият “қандай хаосда қолганини” кўрсатиш учун Оқ уй раҳбарининг суҳбатлари аудиоёзувини қилмоқчилигини маълум қилган. Розенстайн гўёки Трампдан ҳокимиятнинг вице-президент Майкл Пенс фойдасига олиб қўйилишини режалаштирган.

Шуҳрат Раҳимов
Тайёрлаган Шуҳрат Раҳимов
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид