08:18 / 24.09.2018
20288

Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди

Фото: TASS

2018 йил 23 сентябрь куни Тошкент вақти билан соат 22:02 Ўзбекистон-Тожикистон чегарасида зилзила содир бўлди. Бу ҳақда ФВВ Сейсмопрогностик мониторинг Республика маркази хабар қилди.

Магнитуда = 3,7. Чуқурлик = 5 км. Тошкентгача масофа 187 км жанубий-ғарбий йўналиш бўйича.

Зилзила Ўзбекистон ҳудудида:

Гулистон: 94 км; 2 балл
Жиззах: 72 км; 2 балл

Ўзбекистоннинг бошқа ҳудудларида ер силкиниши қайд этилмади.

Талофатлар ва жабрланганлар тўғрисида маълумот келиб тушмаган.

Top