Ўзбекистонда «Ўзбектелеком» монополияси чекланади

Фото: KUN.UZ
Ўзбекистонда барча провайдерлар учун халқаро тармоқларга бевосита киришни эркинлаштириш режалаштирилмоқда. Бу ҳақда давлат раҳбарининг тегишли фармонида айтилади.
Президент Ахборот технологиялари ва коммуникацияларини ривожлантириш вазирлигига 2020 йил 1 январгача «барча операторларга халқаро телекоммуникация тармоқларига бевосита уланишни эркинлаштириш имконини берадиган» норматив ҳуқуқий ҳужжатни тайёрлаш вазифасини топширди. Бу «фойдаланувчиларга Интернетдан фойдаланиш нархини пасайтириш» имконини беради.
Бундан ташқари, Ўзбекистон ахборот-коммуникация технологиялари соҳасида хизматларнинг экспорт улушини 2021 йилга қадар умумий ҳажмдан 4 фоизга оширишни режалаштирмоқда.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ президент АКТ вазирлиги раҳбарияти ишдан олинишини изоҳлаганди.
«Ахборот технологиялари ва коммуникациялари ривожи барча соҳаларнинг жадал тараққиётига хизмат қилади, одамларга қулайлик яратади. Йил бошида ушбу муҳим соҳани ривожлантириш бўйича белгилаб берилган кўплаб вазифалар ижроси тўлиқ таъминланмади. Тармоққа инвестиция жалб этиш, хизматлар ва тайёр дастурий маҳсулотларни экспорт қилиш аҳволи бизни умуман қониқтирмайди. Шунинг учун вазирликнинг раҳбариятини ўзгартиришга мажбур бўлдик. Янги вазир ва унинг ўринбосарлари бундан тегишли хулоса қилиб, ўз ишларини мутлақо бошқача тарзда ташкил этишлари лозим. Мавжуд муаммоларни тезроқ бартараф этиш ва тармоқни тубдан ривожлантириш, жалб этилаётган инвестициялар ва экспорт ҳажмини кескин кўпайтириш, энг муҳими, қисқа даврда тизимда сезиларли ижобий ўзгаришларни таъминлаш керак», – деган президент.
Жорий йилнинг июль ойи бошларида АКТ вазирлиги интернет тезлигини 1 Тбит.га етказишни режалаштираётгани маълум қилинганди.
8 август куни эса Шуҳрат Қодиров «Ўзбектелеком»га раҳбар этиб тайинланган эди. Ушбу лавозимни март-август ойлари давомида эгаллаган Фарҳод Рўзиев тижорат директори лавозимига ўтказилди.
Тавсия этамиз
Трампнинг савдо уруши: у Хитойга ён бердими?
Жаҳон | 22:28 / 20.05.2025
Ўзбекистонда гўшт нархи ошишига қайси омиллар таъсир қиляпти?
Иқтисодиёт | 22:11 / 20.05.2025
Нима қилса музқаймоқ болаларнинг томоғини оғритмайди? – педиатр маслаҳати
Жамият | 17:23 / 20.05.2025
Бойсуннинг келажаги нима бўлади? ФВВ масъули изоҳ бера олмади
Ўзбекистон | 21:32 / 19.05.2025
Мавзуга оид

17:54 / 20.05.2025
Утилизация йиғими: бизда 3500 доллар, бошқаларда-чи?

20:40 / 12.05.2025
Ўзбекистонга автомобил импорти 3 баробарга қулади

14:14 / 01.05.2025
Электромобиллар учун утилизация йиғими 4 баробарга ошди

10:07 / 03.03.2025