Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Ўзбекистон | 11:20 / 25.09.2018
4027
1 дақиқада ўқилади
Абдулазиз Комилов Душанбега боради
Фото: KUN.UZ
Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов 2018 йилнинг 27 сентябрь куни Душанбе шаҳрида бўлиб ўтадиган Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги Ташқи ишлар вазирлари кенгашининг навбатдаги мажлисида иштирок этади.
Бу ҳақда Ташқи ишлар вазирлиги ахборот хизмати хабар бермоқда.
Тадбирда ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг МДҲ иштирокчи давлатлар раҳбарлари бўлажак мажлиси кун тартибини муҳокама қилиши, шунингдек халқаро ва минтақавий долзарб масалалар юзасидан фикр алмашиши режалаштирилган.
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш