Спорт | 12:07 / 25.09.2018
39424
2 дақиқада ўқилади

Хорватия термаси ўйинчиси нега Путиннинг қўлини сиқмаганини айтди

Хорватия миллий терма жамоаси ҳимоячиси Йосип Пиварич 2018 йилги жаҳон чемпионати финалидан сўнг тақдирлаш маросими вақтида нега Россия президенти Владимир Путиннинг қўлини сиқмагани ҳақида айтиб ўтди. Спортчининг сўзлари «Футбол 24» томонидан келтирилган.

Caption

«Ёдингизда бўлса, ўшанда жуда кучли ёмғир ёғаётганди. Мен сардоримиз Лука Модричдан кейин учинчи ёки тўртинчи футболчи эдим ҳамда Путинга қўл узатишни ният қилгандим, бироқ шу пайт у бурилиб олди. Мен ҳам унга қарамасдан ўтиб кетдим. Шунчаки жараённи кечиктиришни хоҳламадим», - дея таъкидлаб ўтди Пиварич.

Жаҳон чемпионатининг финалида Хорватия терма жамоаси 2:4 ҳисобида Франция терма жамоасига имкониятни бой берди. Пиваричнинг ўзи майдонга тушмади. Умуман олганда, у мундиалдаги тўртта ўйинда иштирок этди.
 
Ҳимоячи 2017 йилдан бери Киевнинг «Динамо» клуби сафида ўйнайди. Бунга қадар у фақат Хорватия клублари учун тўп тепган.

Мавзуга оид