Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Қозоғистоннинг 5 карра чемпиони - «Ақтўбе» клуби сотувга қўйилди
Фото: ФК "Актобе"
Қозоғистон Премьер-лигасининг беш карра чемпиони «Ақтўбе» футбол клуби сотувга қўйилди. Бу ҳақдаги маълумот мамлакат молия вазирлиги ҳузуридаги Хусусийлаштириш давлат қўмитасининг расмий сайтида эълон қилинган.
Жамоанинг бозордаги нархи 1000 тенге этиб белгиланган. Қўмита ишончли бошқарув бўйича тендер эълон қилган. Унга мувофиқ клубнинг бошланғич нархи 100 миллион тенгени ташкил этади. Маълумотларга кўра, ишончли бошқарувнинг муддати етти йил.
Танловда қўйилган шартлардан яна бири шуки, клуб эгаси Ақтўбе вилояти ва чекка ҳудудларда болалар футболини ривожлантириши шарт. Бундан ташқари, клубнинг янги эгаси жамоанинг барча қарзларини узиши керак бўлади.
Мавзуга оид
09:40 / 18.01.2025
Ўзбекистон ва Ақтўбе вилояти ўртасида мунтазам рейслар ташкил этилади
11:59 / 13.03.2023
Қозоғистонда бузилган автобусдан 63 нафар Ўзбекистон фуқароси эвакуация қилинди
20:30 / 09.04.2021
Сергеев супергол йўллаган ўйинда 8та гол киритилиб, «Ақтўбе» камбэк кўрсатди
13:10 / 19.01.2021