Ўзбекистон | 17:37 / 25.09.2018
4098
4 дақиқада ўқилади

Мингбулоқ тумани комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантирилади 

Фото: Pinterest

Норматив-ҳуқуқий ҳужжатлар лойиҳалари муҳокамаси порталида Адлия вазирлигининг “Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманини комплекс ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори лойиҳаси жойлаштирилди.

Ҳужжатда қайд этилишича, республика ишчи гуруҳи томонидан маҳаллаларни уйма-уй айланиб чиқиш, ижтимоий соҳа ва ишлаб чиқариш объектларига ташриф буюриш орқали Мингбулоқ туманида амалга оширилаётган ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар комплекс ўрганиб чиқилган. Ижтимоий-иқтисодий ислоҳотлар амалга оширилишини ўрганиш якунлари бўйича маҳалла, туман ва вилоят даражасида ҳал этилиши талаб қилинадиган тизимли муаммолар ва камчиликларни бартараф этишга қаратилган минтақавий “Йўл хариталари” ишлаб чиқилган ва тасдиқланган.

Ҳужжат билан 2018–2019 йилларда Наманган вилоятининг Мингбулоқ туманида Тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳолини бандлигини таъминлаш дастури тасдиқланиши мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлиги:

Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари, лойиҳаларнинг ташаббускорлари билан биргаликда тасдиқланган Дастурни сўзсиз бажарилишини таъминласин ҳамда бу борада инвестиция лойиҳаларининг
ўз вақтида ва сифатли амалга оширилишини, ишлаб чиқаришнинг мўлжалланган ҳажмлари ўзлаштирилишини ва янги иш ўринлари ташкил этилишини назарда тутади;

муаммоли масалаларни мунтазам равишда кўриб чиқиб, уларни ҳал этиш юзасидан тезкор ва амалий зарур чора-тадбирларни амалга оширган ҳолда, лойиҳалар бажарилиши юзасидан тизимли мониторинг олиб боради.

Наманган вилояти ҳокимига (Х. Бозоров) Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси ва хизмат кўрсатувчи банклар билан келишган ҳолда, лойиҳаларнинг қийматини ва иш ўринлари сонини сақлаб қолиш шарти билан лойиҳаларнинг тасдиқланган Дастурига заруратга кўра, қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳуқуқи берилади.

Наманган вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги, Молия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш ва рақобатни ривожлантириш давлат қўмитасининг “Ёшлик” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида жойлашган умумий майдони 1,5 га кичик саноат зонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифига розилик берилиши мумкин.

Наманган вилояти ҳокимлигининг “Пахтакор” маҳалла фуқаролар йиғини ҳудудида туяқушларни кўпайтиришга оид ёш туяқушларни инкубацион такрор ишлаб чиқариш, кўпайтириш ва тухум қиладиган товуқларни боқиш ҳамда туяқуш терисига ишлов бериш ва қайта ишлашдан иборат комплекс ташкил қилишга оид инвестицион лойиҳани 2018–2019 йилларда амалга ошириш бўйича таклифи қабул қилинади.

Наманган вилоят ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ва “Ўзбекбалиқсаноат” уюшмасининг Мингбулоқ туман “Мадяровул” фуқаролар йиғини ҳудудида 218 гектар майдонда балиқ кластери ташкил этиш бўйича таклифига розилик берилиши мумкин, қуйидагилар балиқ кластерининг асосий вазифалари этиб белгиланади:

сунъий сув ҳавзаларини яратиш ва балиқлаштириш, наслчилик хўжаликларини ишлаб чиқариш учун замонавий инкубация цехи фаолиятини ташкил этиш, майда балиқ чавоқларини етиштириш ҳажмини кўпайтириш;

озуқа базасини мустаҳкамлаш, ўз эҳтиёжлари ва балиқ хўжаликлари учун мувозанатли ва юқори оқсилли ем-ҳашак етиштириш учун замонавий шароитларни яратиш, дон ва дон экинлари ва ёғли уруғларни экиш йўли билан соя етиштириш;

инновацион ва замонавий интенсив технологияларни кенг жорий этиш ҳисобига етиштириладиган балиқлар ҳажмини кўпайтириш.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид