Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
Трамп Ким Чен Инни мақтади
АҚШ президенти Дональд Трамп Жанубий Корея президенти Мун Чжэ Ин билан учрашувда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳақида ижобий фикрлар билдирган. Бу ҳақда Reuters хабар қилмоқда.
Аввалроқ, Трамп Ким Чен Ин билан иккинчи учрашуви ўтказилиши ҳақида эълон қилганди. Унинг ваъда беришича, Қўшма Штатлар ва Шимолий Кореянинг янги саммити ҳақидаги маълумот «тез орада» эълон қилинади.
«Корея Меҳнат партияси раиси Ким [Чен Ин], очиқ айтадиган бўлсам, жуда очиқ ва ажойиб инсондир», - дея маълум қилган Трамп.
Шунингдек, унинг таъкидлашича, фикрича, Ким Чен Ин КХДРда «нимадир содир бўлишини истайди».
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ БМТ АҚШ ва КХДР музокараларидаги ўз ўрнини белгилаб олганди.