Ўзбекистон | 16:50 / 25.09.2018
13554
1 дақиқада ўқилади

Жазоир президенти Шавкат Мирзиёев номига мактуб йўллади

Абдулазиз Бутефлика/Фото: Sipa

2018 йилнинг 24 сентябрь куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов Жазоир Халқ Демократик Республикаси фавқулодда ва мухтор элчиси Насер Бушеритни унинг илтимосига кўра қабул қилди, деб хабар бермоқда ТИВ ахборот хизмати.

Элчи Ўзбекистон Республикаси президенти Шавкат Мирзиёев номига йўлланган Жазоир президенти Абдулазиз Бутефликанинг мактубини топширди.

Учрашувда Ўзбекистон-Жазоир алоқаларини фаоллаштиришнинг истиқболли йўналишлари, жумладан қўшма тадбирларни ўтказиш масаласи юзасидан фикр алмашилди.

Отабек Матназаров
Тайёрлаган Отабек Матназаров
Kun.uz янгиликларини Google News'да кузатинг
+ Обуна бўлиш

Мавзуга оид