Қўшимча функционаллар
-
Тунги кўриниш
АҚШ нефть нархини қай йўсинда «босиб туриши» айтилди
Фото: REUTERS/Lucy Nicholson
АҚШнинг Эрон бўйича махсус вакили Брайан Хук сўзларига кўра, Эронга қарши санкциялар жорий этишдан олдин Қўшма Штатлар бозорда етарлича нефть борлигига ишонч ҳосил қилади. Бу ҳақда Reuters хабар бермоқда.
Таъкидланишича, Хук шу тарзда Америка томонининг Теҳронга нисбатан чекловлар жорий этилгандан кейин нефть нархи кўтарилиб кетишига оид хавотирлари ҳақидаги саволга жавоб қайтарди.
«Биз санкцияларни жорий этишдан олдин, нефть бозорида етарлича таклиф борлигига ишонч ҳосил қиламиз», - деди Хук.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ нефть нархи бир баррель учун 100 долларгача кўтарилиши хабар берилганди.
Мавзуга оид
17:29
БААга алоқадор компания Трампнинг крипто бизнесида катта улушдор экани маълум бўлди
17:08
Гренландиянинг туб аҳолиси кимлар ва у қандай қилиб Данияга тегишли бўлиб қолган? АҚШ нега бу оролга қизиқмоқда?
15:12
АҚШ ва Россия яна ядровий қуролланиш пойгаси ёқасида
18:24 / 01.02.2026