Жаҳон | 08:20 / 26.09.2018
7977
2 дақиқада ўқилади

Эрон Форс кўрфазида яхши қўшничилик муносабатларини истайди – Ҳасан Руҳоний  

Фото: REUTERS / Carlo Allegri

Эрон президенти Ҳасан Руҳоний БМТ Бош ассамблеясининг 73-сессиясидаги нутқида  Теҳрон Форс кўрфази давлатлари билан Каспийбўйи давлатлари билан ўрнатилган яхши муносабатлар каби муносабатларни исташини таъкидлаб ўтди.

Руҳоний қўшнилар билан муносабатларни яхшилаш, хавфсиз ва тараққий этган минтақани яратиш Эрон ташқи сиёсатининг устувор вазифалари қаторига киришини айтган ва бунга мисол тариқасида бир неча ҳафта аввал Эрон ва 4 та Каспийбўйи давлати Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенцияни имзолаганини эслатиб ўтган.

“Ишончим комил, бу тарихий қадам яхши қўшничилик муносабатларини мустаҳкамлайди ва барча Каспийбўйи давлатлари билан тараққиётга олиб келади. Биз Форс кўрфазидаги жанубий қўшниларимиз билан ҳам шундай яхши муносабатларни истаймиз”, деб айтган Руҳоний.

12 августда Қозоғистоннинг Актау шаҳрида Россия, Озарбойжон, Қозоғистон, Туркманистон ва Эрон етакчилари учрашуви бўлиб ўтган. Учрашув натижаларига кўра Каспийбўйи минтақаси учун тарихий ҳужжат – Каспий денгизининг ҳуқуқий мақоми ҳақидаги конвенция имзоланган. Бу ҳужжат устида 22 йил давомида иш олиб борилган. Ҳужжат денгиз остидан сув ости қувурларини ётқазиш имкониятини кўзда тутади. 

Мавзуга оид